![]() |
![]() |
![]() |
|
|
Главная страница «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси тарихи 1947 йил 16 декабр куни 4048-сонли Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Министрлар Советининг қарорига биноан СССР Министрлар Совети қошидаги Давлат кончилик назорати Бош Бошқармасининг Ўрта Осиё кончилик округи Бошқармаси ташкил этилди. СССР Министрлар Советининг 1958 йил 24 апрелда 448-сонли ва Ўзбекистон СССР Министрлар Советининг 1958 йил 2 июндаги 357-сонли қарорларига асосан ва Ўрта Осиё кончилик округи Бошқармаси Саноатда ва кончилик назорати соҳасида ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш Ўзбекистон ССР Министрлар Совети қошидаги Давлат Қўмитасига ўзгартирилди. ЎзССР Министрлар Совети қошидаги ЎзССР Саноатда ва кончиликда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат Қўмитаси ЎзССР Министрлар Советининг 1982 йил 14 июлдаги 494-сонли қарорига асосан ЎзбекССР Саноатда ва кончиликда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат Қўмитасига (Госгортехнадзор УзССР) мукаммаллаштирилди. ЎзССР Саноатда ва кончиликда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат Қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 январдаги 17-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат Қўмитасига қайта номланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 07 февралдаги УП-2535-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат Қўмитаси «Саноатконтехназорат» Агентлигига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 09 июлдаги 3454-сонли Фармонига асосан «Саноатконтехназорат» Агентлиги «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси) барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудида саноат ва радиация хавфсизлигига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларга, шунингдек давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда амалга оширувчи саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Ташкилотга 1947-2006 йиллар давомида Ташмухамедов Туляган Расулович, Ахмедбаев Акрам Гулямович, Саидов Рахмонжон Тошпулатович раҳбарлик қилган бўлиб, 2007 йил январь ойидан ҳозирги кунгача Холматов Илхом Мирзаевич бошчилик қилиб келмоқда. Республикамиз 1994 йилдан буён Халқаро Атом Энергияси Агентлигига (ХАЭА) аъзо. Инспекцияга радиоактив материалларни қазиб олиш, ишлатиш ва ташиш, ядровий-хавфли объектларни фаолияти устидан назорат ўрнатиш юклатилган. 1996 йилдан буён Халқаро бактериологик (биологик) қуролларни тақиқлаш Конвенцияси ва 1997 йилдан буён Халқаро кимёвий қуролни тақиқлаш Конвенцияси аъзоси бўлган Республикамизнинг 1997 йил 6 июндаги 287-сонли ва 1998 йил 22 сентябрдаги 405-сонли қарорларига асосан ушбу Конвенцияларнинг Ўзбекистон Республикасида бажарилишини назорат қилиш ҳам Давлат инспекцияси зиммасида. Ҳозирги кунда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси зиммасига қўшимча ваколатлар юклатилган. Жумладан, инспекция газ хўжалиги тизимида ҳамда кўп қаватли уйлар ва коммунал-маиший объектларнинг газ таъминотидаги хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Турар-жойларнинг газ тармоқлари ва газ хўжалиги юқори техник жиҳатдан тайёр ҳолатда бўлиши, энг аввало, кўп қаватли уйларда хавфсизликни таъминлаш жуда муҳимдир. Давлат инспекцияси саноат корхоналарида авария ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш, ходимларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг энг асосий тамойиларидан бири бўлган ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан қатъий назар ходим ҳаёти ва соғлиги устиворлигини таъминлашга эътибор қаратади. Саноат хавфсизлигига эътибор бериш, замонавий техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш жараёнида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига қатъий риоя қилиш бахтсиз ходисаларнинг камайишига, аварияларнинг олдини олишга имкон беради. Мустақиллик йилларида ходимларга меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг иш жараёнида хавфсизлигини таъминлашга ҳамда соғлиғига зарар етказмаслик йўлида бир қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. 2006 йили «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ушбу талабларнинг тўлиқ амалга оширилишини кафолатловчи ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Инспекциянинг фаолияти ҳақида тўхталиб, бугунги кунда амалга ошираётган ўта долзарб масала — табиат мусаффолиги ва инсон хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаётганлиги таъкидлаш лозим. |
Разработка UZINFOCOM, Система управления сайтом MANAGER |
© 2006 Саноатконтехназорат |
|
|
||